Давлат статистика қўмитаси 2022 йил январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, компьютерларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми юқори бўлган ҳудудлар ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, бу борада Самарқанд шаҳри етакчилик қилмоқда.
Компьютерлар, шахсий ва уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш бўйича кўрсатилган хизматларнинг энг юқори ҳажми кузатилган шаҳар ва туманлар ўнталиги:
Самарқанд шаҳри – 137863,1 млн. сўм
Фарғона шаҳри – 102963,8 млн. сўм
Қарши шаҳри – 97989,3 млн. сўм
Андижон шаҳри – 89408,1 млн. сўм
Зангиота тумани – 76352,7 млн. сўм
Нукус шаҳри – 75797,6 млн. сўм
Қўқон шаҳри – 73428,1 млн. сўм
Шайхонтоҳур тумани – 71974 млн. сўм
Наманган шаҳри – 70679,2 млн. сўм
Марғилон шаҳри – 70079,4 млн. сўм.