Тошкентда бўлиб ўтаётган AKT ҳафталик мобайнида Самарқанд вилояти вакиллари Республиканинг етакчи IT компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказишди.
Дунёнинг етти мамлакатида ўз филиалига эга бўлган Realsoft компанияси асосчиси ва раҳбари Ҳикмат Насруллаев билан ўтказилган учрашувда Realsoft-Samarqand филиалини очишга келишилди.
Бу орқали элликка яқин янги иш ўрни ва 1 млн долларлик дастурий маҳсулотлар йил охиригача экспортига эришилади.