Тошкентда бўлиб ўтаётган AKT ҳафталик мобайнида Самарқанд вилояти вакиллари Республиканинг етакчи IT компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказишди. Бу учрашувлар янги лойиҳаларга пойдевор вазифасини бажариб берди.
Амалий учрашувлар чоғида DigitalGov, Telemetry, Innovation and Technology transfert centre компаниялари билан дастурчилар тайёрлаш, сувни тежовчи технологияларни жорий этиш ва бир қатор янги йўналишлар бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.