24-26 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида яна бир катта тадбир — Aхборот коммуникация технологиялари ҳафталиги бўлиб ўтади.
Ҳафталик доирасида AКТ саммити, бир қатор долзарб мавзулардаги форум ва семинарлар, шунингдек, “ICTEXPO” халқаро IT кўргазмаси ташкил этилади.
Тадбирга AҚШ, Европа ва Осиё давлатларидан бир қатор экспертлар таклиф этилгани айтилмоқда.
Тадбирда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказининг ҳам ўзига хос иштироки кўзда тутилган.
Марказ халқаро ҳамкорлар билан биргаликда “Рақамли давлат сиёсати асослари” мавзусида салоҳиятни ошириш ва “БМТнинг 2022 йилги электрон ҳукумат тадқиқотининг натижалари ва минтақавий тенденциялари” мавзусидаги семинарларга мезбонлик қилади.