Компьютерлар, шахсий ва уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш хизматлари ҳажми бўйича Самарқанд шаҳри етакчи

 doc xls

Давлат статистика қўмитаси 2022 йил январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, компьютерларни таъмирлаш бўйича хизматлар ҳажми юқори бўлган ҳудудлар ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, бу борада Самарқанд шаҳри етакчилик қилмоқда.

Компьютерлар, шахсий ва уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш бўйича кўрсатилган хизматларнинг энг юқори ҳажми кузатилган шаҳар ва туманлар ўнталиги:

Самарқанд шаҳри – 137863,1 млн. сўм
Фарғона шаҳри – 102963,8 млн. сўм
Қарши шаҳри – 97989,3 млн. сўм
Андижон шаҳри – 89408,1 млн. сўм
Зангиота тумани – 76352,7 млн. сўм
Нукус шаҳри – 75797,6 млн. сўм
Қўқон шаҳри – 73428,1 млн. сўм
Шайхонтоҳур тумани – 71974 млн. сўм
Наманган шаҳри – 70679,2 млн. сўм
Марғилон шаҳри – 70079,4 млн. сўм.

 

 

(66) 235-24-60

Dush-Jum : 9.00 - 18.00
Tushlik : 13.00 - 14.00

center@samarkand.uz

Tez fursatda javob beramiz

Samarqand shahri

140157, Ko‘ksaroy maydoni, 1-uy.