Ўзбекистон Интернет-тезлиги бўйича дунё рейтингида яна кўтарилди

 doc xls

 

«Ookla» компанияси Speedtest.net сервиси 2020 йил апрел ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Спеедтест Глобал Индех симли алоқа Интернет тезлиги жахон рейтинги бўйича Ўзбекистон Интернет аниқланган тезлиги натижаларига кўра яна бир позитсияга кўтарилди.

Интернет тезлиги бўйича рейтингида Ўзбекистон ҳозирги кунда 94-поғонани эгаллаб яна 1 позитсияга кўтарилди. Бир йил давомида 37 поғона кўтарилди. Яъни 131-ўриндан 94-поғонага кўтарилди. Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги карийб 2,3 баровар ўсган: 11,62 Мбит/c. 2019 йил март ҳолатига кўра 25,88 Мбит/c. гача (Юклаш) 2020 йил апрел ҳолатига нисбатан.

2020 йил апрел ҳолатига кўра Республикамиз аниқланган Интернет тезлиги бўйича бир қатор давлатлардан олдинда: Туркия (97-ўрин), Грузия (95-ўрин), Озарбайжон (114-ўрин), Тожикистон (99-ўрин), ва Туркманистон (174-ўрин).

Маълумот учун: Спеедтест Интернет тезлигини текшириш учун умумжахон интернет фойдаланувчилар томонидан ишлатилади. Портал фйдаланувчилар томонидан берилган маълумотлар асосида таҳлил олиб боради ва маълумотларни доимий равишда рейтинг тайёрлайди ва эълон қилади.

Ирландиянинг Оокла компанияси Интернет тармоқларини, илова ва технологияларини синов ва тест ўтказувчи жахондаги етакчи компаниялардан бири, интернет тезлигини тест ўтказувчи Спеедтест порталининг ихтирочиси. Спеедтест порталида ҳар йили фойдаланувчилар томонидан 10 миллиондан ошиқ тестлар ўтказилади. Шунга туфайли компания дунё миқёсида тармоқларнинг ишлаб чиқиш қуввати, сифати ва оммабоплиги ҳақида батафсил ва ноёб маълумотларга эга бўлади.

 

(66) 235-24-60

Dush-Jum : 9.00 - 18.00
Tushlik : 13.00 - 14.00

center@samarkand.uz

Tez fursatda javob beramiz

Samarqand shahri

140157, Ko‘ksaroy maydoni, 1-uy.